Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўсмирлар олимпиадаси. Рекордлар янгиланди!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мазкур «кичик Олимпиада» спортчиларимиз учун ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли кечмоқда. Бугун эркин кураш бўйича баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Жалолов мусобақанинг олтин медали эгасига айланди. Ушбу натижа орқали Ўзбекистоннинг ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекорди янгиланди.

Бунгача ўсмирларимизнинг Олимпиададаги энг яхши натижалари 2014 йилга тегишли эди. Ҳамюртларимиз Нанкин Олимпиадасида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритгандилар. Жалоловнинг олтин медалидан сўнг Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди. Ҳамюртларимиз ҳисобида айни пайтда 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари мавжуд.

Қайд этиш лозимки, Аргентинада спортчиларимиз янги йўналишларда ҳам медаллар қўлга кирита бошладилар. Жумладан, бунгача Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида оғир атлетика бўйича хеч қачон олтин медаль қўлга киритмаганди. Кумушхон Файзуллаева бу борада биринчи бўлди. Шунингдек, қизларимиз ҳам спорт курашлари бўйича медалларга эга чиқишмаган. Финалгача етиб борган Шоҳида Аҳмедова ўзбек аёллар кураши тарихида янги саҳифа очди десак муболаға бўлмайди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ҳам аввалги Олимпия ўйинларида медаллар олмагандик. Бу сафар эшкак эшувчиларимиз олтин ва кумуш медалларга эга чиқишди. Гулбаҳор Файзиева ва Исломжон Абдусаломов ўз иштироклари билан терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўйишди.

Ўзбекистонлик совридор спортчилар рўйхати ҳозирча қуйидагича кўриниш олган:

Олтин:

Жайҳунбек Назаров (дзюдо, микст)

Кумушхон Файзуллаева (оғир атлетика)

Гулбаҳор Файзиева (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Умиджон Жалолов (эркин кураш)

Кумуш:

Улуғбек Рашитов (таэквондо)

Муҳаммадқодир Тоштемиров (оғир атлетика)

Ислом Абдусаломов (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Шоҳида Аҳмедова (спорт курашлари)

Бронза:

Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо)

Индира Ўлмасова (гимнастика, микст)

Долера Давронова (оғир атлетика)

Муҳаммадрасул Раҳимов (эркин кураш).

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда спортчиларимиз ўзлари иштирок этган комплекс мусобақаларда медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам рекордни янгиладилар. Дастлабки рекорд XVIII Осиё ўйинларида ўрнатилган бўлса, куни кеча Паралимпиячиларимиз ҳам бу борадаги рекордни янгилагандилар. Бу сафар эса ўсмирларимиз ака ва опаларидан асло қолишмасликларини амалда исботлаб, ўзбек спорти тарихида янги сахифа очишди. Рекордлар муборак, Ўзбекистон!

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:27, 15.10.2018.
Ўқилди: 6190 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.