Футбол статистикаси ва таҳлили билан шуғулланадиган Opta компанияси қизиқарли статистикани тақдим қилди. Мутахассислар Европанинг топ-5 чемпионатларида сўнгги 12 йилда голга тортадиган вазиятларни яратиш бўйича етук футболчилар рўйхатини эълон қилишди. Ҳисоб-китоблар учун 2006 йилнинг 1 июлидан 2018 йилнинг 15 октябригача оралиғи олинган.
Мазкур кўрсаткич бўйича "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил тенгсиз бўлиб турибди. У бу давр мобайнида 1033та голга тортадиган вазиятлар яратган. Ҳозирда "Марсель" шарафини ҳимоя қилаётган Димитри Пайет 2-ўринда — 1016та.
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас кучли учликка кирган бўлса, тўртинчи поғонани "Манчестер Сити" плеймейкери Давид Силва эгаллаган. "Барселона" етакчиси Лионель Месси бешликка кирди. Беш карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналду бу борада 10-поғонада қайд этилган.
Кучли ўнликка кирган футболчилар орасида фақатгина Франческо Тотти футболчилик фаолиятини якунлаган.
1. Месут Ўзил, «Шальке»/«Вердер»/«Реал»/«Арсенал» – 1033 голевых момента;
2. Димитри Пайет, «Нант»/«Сент-Этьен»/«Лилль»/«Вест Хэм»/«Марсель» – 1016;
3. Сеск Фабрегас, «Арсенал»/«Барселона»/«Челси» – 932;
4. Давид Сильва, «Валенсия»/«Манчестер Сити» – 886;
5. Лионель Месси, «Барселона» – 861;
6. Эден Азар, «Лилль»/«Челси» – 794;
7. Марек Гамшик, «Наполи» – 740;
8. Хуан Мата, «Валенсия»/«Челси»/«Манчестер Юнайтед» – 723;
9. Франческо Тотти, «Рома» – 696;
10. Криштиану Роналду, «Манчестер Юнайтед»/«Реал»/«Ювентус» – 695.