Кириш Регистрация

«Пахтакор» тарбияланувчилари мамлакат чемпионига айланишди

Баҳо:
+ | -

Республика биринчилигида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилган "Пахтакор" тарбияланувчилари Равшан ва Олим Шокиров бошчилигида мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Гуруҳ босқичида Тошкент вилоятини 6:0, Навоий термасини 5:0 ҳисобида доғда қолдирган “Пахтакор” тарбияланувчилари чорак финалда Қашқадарё вилоят терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ярим финалда Бухоро жамоасига қарши учрашувда 2:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилди. Ҳал қилувчи беллашувда наманганликлар билан тўқнаш келган жамоа 2:0 ҳисобида муваффақият қозонишди. Голларни Турдимуродов ва Мўминов киритди. Жамоа аъзоси Ҳожибоев 7 гол билан мусобақа тўпурарига айланди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:59, 16.10.2018.
Ўқилди: 2123 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.