"Барселона" қишки трансферлар чоғида "Тоттенҳэм"нинг марказий ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд учун курашади.
28 ёшли футболчининг клуби билан шартномаси мавсум охирида тугайди.
"Тоттенҳэм"да шартномани яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти бор, аммо ҳимоячи етишмаслигини бошида ўткзаётган "Барселона" Тоби учун курашга қўшилади. Каталонияликлар жароҳатлар туфайли Самуэль Умтити ва Томас Вермаленни йўқотди.