Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов бугун, 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди.
Элнурга проф боксдаги 2-жангида америкалик Хосе Салинас рақиблик қилиш керак эди. Аммо номаълум сабабларга кўра, Хосе Салинас бу жангда иштирок этмади. Абдураимовга бугунги жангда америкалик Жованни Гонсалес рақиблик қилди. Элнур Гонсалесни 2-раундда нокаутга учратиб, кетма-кет иккинчи жангини ҳам нокаутли ғалабани қўлга киритди.
Маълумот учун, Жованни Гонсалес бунгача проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган ва 2 та жангда мағлубиятга учраганди. Элнур эса проф рингдаги дебютини нишонлаган ва жангда америкалик Арон Ҳоллинсни нокаутга учратганди.