Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

ФИФАнинг мувофиқлаштиришга бағишланган саммити бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА томонидан мувофиқлаштириш саммити ташкил этилди. Саммитда 130 дан ортиқ ФИФАга аъзо мамлакатлар вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциациясидан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов қатнашди.   Ушбу саммитни ўтказишдан асосий мақсад, ФИФАга аъзо мамлакатларнинг футбол ташкилотларида мувофиқлаштириш механизмини тўғри йўлга қўйиш, коррупция ва бошқа манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларни камайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.   Саммитни ФИФА Президенти Жанни Инфантино ўзининг кириш сўзи билан очиб берди. Президент муовфиқлаштириш ФИФАнинг бугунги кундаги энг устувор масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, сўнгги йилларда халқаро ҳамжамият орасида ФИФАнинг обрўсига путур етганини айтди. Бунга асосий сабаб қилиб, ФИФАда фаолият юритган инсонларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига бўйсунмаганлари натижаси эканлигини гапирди.    Инфантино сўзида давом этар экан, ФИФА ва унга аъзо ташкилотлар ахлоқ кодексига алоҳида эътибор қаратиши, буни барча бирдек амалга ошириши шартлигини таъкидлаб ўтди.     Саммитнинг энг асосий мақсади бу – ташкилотларда шаффофликни таъминлаш, футболга ажратилаётган маблағларни тўғри йўналтиришдир. Бунга эришиш учун аудит текширувларини ўз вақтида ўтказиш ҳамда ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг одоб-аҳлоқ кодексига амал қилаётганини мунтазам назорат қилиш зарурлиги таъкидланди.   Футболда фирибгарлик ва коррупцияни вақтида аниқлаб унга қарши курашиш ҳам энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.    Саммти якунида ФИФА Бош котиби Фатма Самура сўзга чиқиб, мувофиқлаштириш нафақат футболда балки, бизнесда ҳам энг зарур жиҳатлардан бири эканлигини таъкидлади. ФИФА ташкилотига ассоциацияларни назорат қилувчи орган деб эмас, балки балки аъзо ассоциацияларнинг фаолиятида учрайдиган хатар ва рискларни минималлаштиришдаги ҳамкор сифатида қаралса мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.    Шунингдек, саммитда жаҳоннинг уч карра энг яхши ўйинчиси Марко ван Бастен сўзга чиқди. У ўз нутқида VAR (video assistant referees) системасига тўхталиб ўтди. У йиғилиш иштирокчиларига Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати статистикасини мисол қилиб келтириб, VAR системаси ҳакамларга 99,9 фоиз тўғри қарор чиқаришларига ёрдам берганини алоҳида таъкидлади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:15, 19.10.2018.
Ўқилди: 1948 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.