20-28 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 75 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи қатнашиши кутилмоқда. Беллашувларда ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этадилар.
Мусобақада қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:
Эркин кураш:
-57 кг: Нодиржон Сафаров
-61 кг: Аббос Раҳмонов
-65 кг: Сирожиддин Ҳасанов
-70 кг: Ихтиёр Наврўзов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-79 кг: Рашид Қурбонов
-86 кг: Абдурасул Ваҳобов
-92 кг: Азизбек Солиев
-97 кг: Магомед Ибрагимов
Мураббийлар: Олимжон Ҳикматов, Адҳамжон Очилов, Музаффар Абдураҳмонов.
Юнон-рум кураши:
-55 кг: Илҳом Баҳромов
-60 кг: Феруз Тўхтаев
-63 кг: Елмурат Тасмурадов
-67 кг: Мирзобек Раҳматов
-72 кг: Арам Варданян
-77 кг: Билан Налгиев
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков
-87 кг: Рустам Ассакалов
Мураббийлар: Равшан Рўзиқулов, Аслиддин Худойбердиев.
Шифокор: Елена Абаева.
Мусобақага эртага старт берилади. Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Аббос Раҳмонов, Бекзод Абдураҳмонов, Абдурасул Ваҳобов каби эркин курашчиларимиз баҳсларга киришадилар.