Ўзбекистон чемпионатининг 26-туридан ўрин олган АГМК – “Насаф” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги “ОКМК” стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Учрашувнинг 31-дақиқасида олмалиқликлар ҳимоячиси ва дарвозабони қўпол хатога йўл қўйишди, бундан унумли фойдаланган Бобир Абдухолиқов қаршиликларни олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг майдон эгалари олдинга ўтишди, бироқ “Насаф”нинг қарши ҳужумлари кескинроқ чиқди.
Иккинчи бўлим ўрталарига келиб меҳмонлар яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди: 64-дақиқада Хуршидбек Мухторов жарима зарбасини аниқ ижро этиб, жамоасининг иккинчи голини урди.
Шу тариқа, ўйин “Насаф”нинг ишончли ғалабаси билан якун топди.
Суперлига, 26-тур
АГМК – “Насаф” 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 31 Абдухолиқов, 0:2 – 64 Мухторов.
АГМК: 12.Роман Абдулов, 6.Азамат Исроилов, 10.Шохназар Норбеков (14.Зоҳир Примов, 31), 11.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 16.Милош Трифунович, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 70.Ойбек Қиличев (8.Музаффарбек Музаффаров, 69), 72.Алишер Саматов (2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 46).
Насаф: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (9.Амиржон Сафаров, 86), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов (31.Сайдулло Раҳматов, 81), 20.Ислом Кенжабоев (38.Акмал Мозговой, 77), 28.Хуршидбек Мухторов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Касминин (63), Ҳасанов (77), Мухторов (77).