Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Таэквондо бўйича 2 карра Олимпиада чемпиони Ўзбекистонга келади

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича Гран-При мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раҳбарияти мусобақадан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор давлатларнинг таэквондо федерациялари вакиллари билан учрашувлар ташкил қилди.

Хусусан, Буюк Британия таэквондо федерацияси раиси Юлия Ньютон ҳамда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош котиби Абдуазим Исроилов ўртасида ўтказилган учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан келишувга эришилди ва меморандум имзоланди.

Унга кўра, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Жэйд Жонс, жаҳон чемпионати совриндорлари Бьянка Уолкден, Муҳаммад Лутало каби спортчилар Ўзбекистонга келиб, машғулот ўтказадиган ва ўз тажрибаларини ўзбекистонлик ёш спортчилар билан бўлишадиган бўлди. Бундан ташқари, келаси йили Манчестер шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинлари Буюк Британияда ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг мураббий, психолог, шифокор ва бошқа мутахассислари Буюк Британияда малака ошириш имкониятига эга бўлади.

Манба: www.turon24.com
Киритилди: 12:10, 22.10.2018.
Ўқилди: 1864 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.