Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Алишер Никимбаев: «Ўзбек клублари босқичма-босқич хусусийлаштирилиши лозим»

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Тuron24 билан суҳбатда ўзбек футбол клубларининг босқичма-босқич хусусийлаштирилиши лозимлигини маълум қилди.

"Ўзбек футбол клублари давлат ташкилотлари ва нефть-газ компанияларига қарам бўлгани сабабли, уларнинг клубларга ажратаётган маблағлари чекланиши билан клублар инқирозга юз тутиши мумкин.

Бунга Бунёдкор, Насаф, Бухоро, Нефтчи клублари мисол бўла олади. Бироқ айни пайтда клубларнинг тўлиғича давлат томонидан таъминланиши ёки тўлалигича хусусийлаштирилиши ҳам масалага ечим бўла олмайди.

Чунки давлат тасарруфидаги ташкилотлар томонидан футболга ажратиладиган маблағларнинг эртами-кечми тўхтатилиши эҳтимоли баланд.

Шунингдек, клубларнинг тўла приватизация қилиниши ҳам мустақил равишда пул топа олмайдиган жамоаларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ерда ягона ечим: ўзбек клубларини босқичма-босқич хусусийлаштириш орқали уларнинг пул топиш механизм платформаларини яратиш ва футбол клубларига пул киритган инвесторларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўлади", дейди Никимбаев.

Маълумот ўрнида: Никимбаев айни пайтда Қатар футбол федерациясининг мусобақалар ва футболчилар масалалари департаментида фаолият олиб боради.

Шунингдек, Никимбаев Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Манба: www.turon24.com
Киритилди: 17:45, 24.10.2018.
Ўқилди: 2756 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.