Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-0 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 0-0 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 0-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 0-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 0-0 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-0 Истиқлол Душанбе

Нўъмон Ҳасанов: «Қўқон-1912»нинг ғалабаси турмуш ўртоғимга энг яхши совға бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 27-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

“Ғалаба бутун Қўқон халқининг ғалабаси деб биламан. Бугун мухлисларимиз бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди.

Ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Қўқонликларга қувонч бахш этишни мақсад қилганмиз. Ўзим ҳам қўқонликман ва бу ерда футболни қанчалик яхши кўришларини биламан.

Бугунги ғалаба мен учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби бугун турмуш ўртоғимнинг туғилган куни. Бу ғалаба турмуш ўртоғимга энг яхши совға бўлди.

Стандартлар устида кўп ишлаймиз. Мана натижаси бугунги ўйинда билинди. Дарко Гожковичнинг бугун омади келди.

У яна голлар уришини тилаб қоламан. Таркиб борасида ҳам бироз муаммога дуч келяпмиз. Жасур Ҳакимовнинг кутилмаганда жароҳат олгани режаларимизни ўзгартириб қўйди.

Биринчи бўлимда “Нефтчи”да ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Иккинчи таймда эса рақибга имкон қолдирмадик.

Жамоада ким мураббйи бўлиб ишлашидан қаътий назар мухлисларимиз жамоамни доимо қўллаб-қувватлашларини истайман”, дейди Ҳасанов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 20:45, 24.10.2018.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.