Испания чемпионатининг 10-турида "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" клублари ўртасида учрашувда мадридликларниг қўли баланд келди.
"Матрасчилар" биринчи бўлим охирларида ҳимоячи Диего Годиннинг голи билан ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида унинг шериги Фелипе Луис ҳисобни 2:0га етказди.
"Атлетико" ушбу ғалабадан сўнг Ла лига пешқадами бўлиб олди. Аммо ушбу турда "Барселона", "Алавес" ва Севилья" клубларида мадридликлардан ўзиб имконияти бор эди.
Испания чемпионати, 10-тур
Атлетико – Реал Сосьедад 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Годин, 2:0 – 60 Филипе Луис.
Атлетико – Облак, Арьяс, Савич, Годин, Люка Эрнандес (Филипе Луис, 46), Корреа (Лемар, 82), Коке, Родри Эрнандес, Сауль, Диего Коста, Гризманн.
Реал Сосьедад – Мойя, Горосабель, Элустондо, Навас, Родригес, Ильярраменди, Субельдия, Пардо, Сангальи (Янузай, 81), Сурутуса (Сандро Рамирес, 59), Виллиан Жозе (Хуанми, 68).
Огоҳлантиришлар: Субельдия (44), Коке (49), Савич (53).