Испания Ла лигаси президенти Хавьер Тебас «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйлашимча, Лионель шарафига соврин жорий қилиш керак. У футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи ҳисобланади. Месси доимо бизни ҳайрон қолдиради. Боз устига, у ҳали ёш бола бўлган пайтдаёқ буни амалга оширган. Назаримда, у чексиз иқтидор эгаси», – деди Тебас.