Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: «Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик»

Баҳо:
+ | -

Бугунги “Насаф” – “Қўқон-1912” (1:1) учрашуви ниҳоясига етгач, мезбонлар устози Рўзиқул Беридев ҳам ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик. Яратилган вазиятлардан ҳам тўлиқ фойдалана олмадик. Агар яратилган вазиятларни голга айлантира олганимизда, бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Шунингдек, Одил Ҳамробековни жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этиши ҳам ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Энди “Қўқон-1912” жамоасига келадиган бўлсам, рақибимиз жиддий жамоа эди. Таркибида тажрибали футболчилар ҳам иқтидорли ёш футболчилар ҳам етарли. Албатта меҳмонлар ҳисобни тенглаштиргач, сақлаб қолиш пайида бўлишди. Бунга эришди ҳам. Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ўзлари ҳам ҳужумга ўтишмади, бизга ҳам ҳужум қилиш қилишга йўл бермади. Ҳимояда ҳам бехато ўйнашди.  

Биз икки кундан сўнг “Нефтчи” билан ўйнаймиз, бу ўйин ҳам биз учун осон бўлмайди. Бугунги ўйинни тезда унутиб, навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришга мажбурмиз. Энди оддий ўйин ҳам, осон ўйин ҳам қолмади. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига қараб баҳо бериш нотўғри бўлади. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак.

Азизжон Ғаниев! Тўғриси Азизжонни ўзини ҳам, ўйинини ҳам ҳаммамиз соғиндик, у ноябрь ўрталарида Япониядан қайтиб келади. Унинг ёрдами бизга жуда керак бўлаяпти. Келгандан кейин кўрамиз, балки бизга сўнгги ўйинларимизда ёрдам берар", - деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:11, 01.11.2018.
Ўқилди: 2975 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик