Англия лига кубоги доирасида кеча оқшом яна бир ўйин бўлиб ўтди. "Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Фулхэм"ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
"Шаҳарликлар" футболчиси Браим Диас ҳар иккала бўлимда биттадан тўп киритиб, жамоасига ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, "Сити" Англия лига кубогининг чорак финалига йўл олди. Бу босқичда Гвардиола жамоаси "Лестер" / "Саутгемптон" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Англия лига кубоги, 1/8 финал
Манчестер Сити – Фулхэм 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Браим Диас, 2:0 – 65 Браим Диас.
Манчестер Сити – Мурич, Данило, Стоунз, Компани, Делф, де Брюйне (Гомес, 86), Зинченко, Браим Диас (Марез, 78), Фоден, Сане, Габриэл Жезус.
Фулхэм – Рико, Одои, Рим (Ле Маршан, 69), Фосу-Менса, Замбо-Ангисса, Сессеньон, Сери, Кэрни, Шюррле (Айите, 81), Митрович, Вьетто (Кристи, 90).
Огоҳлантириш: Компани (80).