"Лестер" дарвозабони Каспер Шмейхель клуб президенти Вичай Сриваддханапрабханинг ёнаётган вертолётига ўзини урмоқчи бўлганида полиция уни тўхтатиб қолган.
"Лестер" дарвозабони клуб президенти вертолётининг стадион олдидаги ҳалокатига бевосита гувоҳ бўлган.
"Лестер" бош мураббийи Клод Пюэлнинг сўзларига кўра, даниялик посбон йўловчиларга ёрдам бериш учун ёнаётган вертолётга сакрамоқчи бўлган, аммо полициячилар уни тўхтатиб қолишган.
"Бу шундай бўлганди. Аммо икир-чикирларга тўхталмоқчи эмасман. Каспер буни кўриб, даҳшатга тушган. У ҳозир бошқа ўйинчилар каби қайғуда. Ҳозир бутун жамоа қайғуда", - дейди Пюэль.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни "Лестер" стадиони олдида клуб хўжайини Сриваддханапрабханинг вертолёти қулаб тушган ва ундаги 5 йўловчи ҳалок бўлган.