Ўзбекистон чемпионатининг 29-тури доирасида яна 3та ўйин бўлиб ўтди.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйинда томонлар очиқ футбол намойиш қилиб беришди. Ўйиннинг биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади. Ниҳоят, баҳснинг 39-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан кейин "Бунёдкор" дарвозабони тўпни қўлдан чиқариб юборди. Бикмаев эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Азиз Ҳайдаров олис масофадан аниқ зарба бериб, ажойиб гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда ҳисобда олдинга ўтиб олиш вазифасини "қалдирғочлар" уддалашди. Сардор Собирхўжаев яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Олег Зотеев бош билан ҳисобни тенглаштирди. 2:2.
"Темурйўлчилар"нинг очко йўқотишидан "Пахтакор" унумли фойдаланиб қолди. Арвеладзе шогирдлари 3-дақиқадаёқ "Бухоро" дарвозасини ишғол қилишдию, уёғига ишлари анча енгиллашиб кетди. Натижада Бухородаги стадионга йиғилган мухлислар голлар шодасига гувоҳ бўлишди. Пахтакорчилар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Чемпионат тугашига 3 тур қолганида "Локомотив" ва "Пахтакор" орасидаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. Ҳали бу жамоаларнинг ўзаро ўйини борлигини инобатга олсак, чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлиши ҳам мумкин.
"Қўқон-1912" клуби ўз майдонида "Қизилқум" устидан иродали ғалабага эришиб, Суперлигада жон сақлаб қолиш учун имкониятини оширди.
Суперлига, 29-тур
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" 2:2 (1:1)
Голлар: Азиз Ҳайдаров (41), Сардор Собирхўжаев (67) — Марат Бикмаев (39), Олег Зотеев (82)
"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" 2:6 (0:3)
Голлар: Акобир Тўраев (61), Санъат Шихов (72) — Драган Черан (3), Исмоил Гонсалвеш (35, 40), Тиаго Безерра (60), Фаррух Сайфиев (77), Жамшид Искандеров (90+4)
"ҚЎҚОН-1912" - "ҚИЗИЛҚУМ" 2:1 (1:1)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (45), Жасур Ҳакимов (77) — Иван Нагаев (21)A - Гуруҳи
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
1 |
Насаф |
17 |
8 |
6 |
3 |
21-12 |
30 |
2 |
Қизилқум |
17 |
8 |
3 |
6 |
23-22 |
27 |
3 |
АГМК |
17 |
6 |
5 |
6 |
19-18 |
23 |
4 |
Қўқон-1912 |
17 |
5 |
6 |
6 |
16-13 |
21 |
5 |
Сўғдиёна |
17 |
5 |
5 |
7 |
17-22 |
20 |
6 |
Нефтчи |
17 |
4 |
5 |
8 |
13-22 |
17 |