Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

«Реал Мадрид» академияси мутахассислари Ўзбекистонда мастер-класслар ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футболни янада оммавийлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Бу борада футболи ривожланган Европа мамлакатлари тажрибалари ўрганилиб, бир қатор кучли мутахассислар юртимизга таклиф қилиняпти.

Жумладан, шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизга Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича “Қироллик клуби”нинг мутахассислари ташриф буюришгани хақида хабар бериб ўтган эдик.

Ташриф давомида испаниялик мутахассислар  иштирокида болалар футболи мутахассислари учун назарий семинарлар ташкил қилиниб, амалий машғулотлар ҳам ўтказилди. Шунингдек, "Реал Мадрид" академияси мутахассислари ёш футболчилар учун мастер-класслар ҳам ўтказишди.

ЎФА ва "Реал Мадрид" клуби ўртасидаги ҳамкорликнинг иккинчи босқичига кўра, шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида юртимиздаги бир қатор иқтидорли болажонлар Мадридга сафар уюштиришди. Улар Мадридда "Реал" клуби академияси, бош жамоа машғулот ўтказадиган майдон, Сантьяго Бернабэу" стадиони билан яқиндан танишиб, мутахассислардан футбол сир-асрорларини ўрганишди.

Эндиликда "Қироллик клуби" мутахассислари ўзаро ҳамкорлининг учинчи босқичи доирасида яна Ўзбекистонга ташриф буюришади. Бу сафар улар вилоятлардаги ҳудудуий футбол академияларида бўлиб, у ерда тарбияланаётган ёш футболчилар учун маҳорат дарсларини ўтаб беришади.

11 ноябрдан 20 ноябрга қадар Сурхондарё, Бухоро, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган маҳорат дарсларида маҳаллий футболчилар ва болалар футболи мутахассислари иштирок этишади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:13, 07.11.2018.
Ўқилди: 8978 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик