Замонавий футболнинг ривожланиши билан биргаликда, унинг атрофидаги юридик жиҳатлар бўйича муаммолар, баҳсли вазиятлар ҳам кўпаймоқда. Профессионал клублар ҳамда футболчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари ҳар доим ҳам футбол қоидалари ва нормативларига тўла жавоб беравермаслигидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўзбек футболида юридик талаб-қоидаларнинг устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий базанинг ишлашига эришиш мақсадида ЎФА ва ПФЛ томонидан 18 ноябрь куни махсус семинар ташкил этилади.
Семинарда Суперлига ва Про-лига клубларининг спорт директорлари, юристлар, лицензиялаштириш бўйича менежерлар иштирок этиб, соҳадаги сўнгги янгиликлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғи билан ташкилотнинг хавфсизлик масалалари бўйича бўлими мутахассислари Санъат Шарипов билан биргаликда шу йилнинг сентябрь ойида Москвада бўлиб, юқоридаги масала бўйича бир қатор учрашувлар ўтказганди. Учрашув давомида Ўзбекистонда ҳам футболдаги ҳуқуқий масалалар бўйича семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилганди. Ана шу келишувга асосан 18 ноябрь куни бўлиб ўтадиган семинарда Россия футбол иттифоқининг ҳуқуқий масалалар бўйича масъул шахслари — Денис Рогачев, Константин Ляхов, Даниил Заморинлар маъруза ўқишади.
Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиялаш талабларига жиддий эътибор қаратади. Бунда ташкилот биринчи навбатда клубларнинг футболчи ва мураббийлар билан тузиладиган шартномаларига аҳамият қаратади.
ПФЛ давлат корхоналари, ҳокимликлар ва давлат улуши бўлган компаниялар томонидан молиялаштириладиган футбол клубларига ФИФА талаблари асосида ишлаб чиқилган бир хил кўринишдаги шартномалар тарқатади. Клубларнинг футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган шартномалари қанчага мўлжал қилингани борасидаги маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Шартномаларнинг бузилиш ҳолатлари ПФЛ томонидан жиддий назорат қилинади.
Семинарда шу ва шу каби масалалар муҳокама қилиниб, йиғилганлар ҳуқуқий билимларни янгилаш имконияти тақдим қилинади.
Бернарду Силва «Барселона»да кимнинг ўрнини эгаллаши маълум бўлди [4305]
Ламин Ямал испаниялик машҳур блогер билан муносабат бошлади [3669]
Роберт Левандовски ўзига янги жамоа танлади [3621]
Расман. Баҳодир Жалоловнинг жангги эълон қилинди (фото) [2523]
«Барселона» Рафинья ёки Фермин Лопесни сотишга тайёр [2249]
Клопп ва «Реал»: Фабрицио Романо шов-шувли хабарлар бўйича асл вазиятни очиқлади [1919]
Салоҳга асосий даъвогар номи маълум. У Саудияга кетмаслиги мумкин [1748]
Daily Mail АПЛ мавсумининг энг омадсиз 10 трансферини эълон қилди [1468]
«Барселона» яна «Камп Ноу»ни тарк этади [1376]
Арбелоа билан уришиб қолган юлдуз энди «Реал»да ўйнамайди [1361]













