Хабарингиз бор, жорий йилда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан юртимизда 15 ва 16 ёшли футболчилар ўртасида иккита мусобақа ўтказилди. Осиё футбол Конфедерацияси томонидан мазкур мусобақалар юқори савияда ўтгани эътироф этилди.
Жорий йилнинг 23 ноябрь 1 декабрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақа "CAFA Women’s Championship 2018"га мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. Барча учрашувлар "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.
Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида, миллий чемпионат якунига етганидан кейин 18 ноябрдан бошлаб "Чиғатой" спорт базасида ўқув машғулотларига киришади.
Мусобақа регламентига кўра, терма жамоалар ўзаро бир-бирлари билан битта давра кўринишида ўйин ўтказишади. Энг кўп очко тўплаган жамоа ғолибликка эришади.
Қора ва олтин ранглар: «Астон Вилла»нинг янги сафар формаси намойиш қилинди (фото) [5199]
Моуриньо: «Ҳа, мен уни хоҳлайман. Унинг қанча туриши эса менинг ишим эмас» [2673]
«Челси»да катта тозалаш: 12 футболчи сотилиши ёки ижарага берилиши мумкин [2669]
Конате бир нарсадан афсусда [2617]
Турк инсайдери Файзуллаевнинг Франция чемпионатига кўчиб ўтиши мумкинлигини тасдиқлади [2593]
Моуриньо “Реал”га Ҳоландни олиб келмоқчи — манба [2377]
Месси жазоланиши мумкин (видео) [2291]
Дьёкереш "Барселона"га ўтишни истамоқда [2180]
Мбаппе, Винисиус, Ямал: Ла Лигада ким қанча маош олади? [2088]
«Реал» 19 ёшли испаниялик иқтидорни кузатмоқда — унинг товон пули атиги 3 млн евро [2073]













