Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Роналду яна Португалия терма жамоасига чақирилмади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси мураббийлар штаби УЕФА миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Польша ва Италияга қарши бўладиган ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду бу сафар терма жамоа йиғинига таклиф этилмади.

Октябрь ойи бошида тарқатилган хабарда 33 ёшли футболчи ўзини 2018 йилнинг охирига қадар чақирмасликни мураббийлар штабидан сўрагани ҳақида айтилганди. Аммо октябрь сўнигида Роналду Италияга қарши бўладиган ўйинда майдонга тушиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Португалия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабон: Бету, Клаудиу Рамуш, Руй Патрисиу.

Ҳимоячилар: Седрик Соареш, Жоао Канселу, Жозе Фонте, Луиш Нету, Пепе, Рубен Диаш, Мариу Руй, Рафаэль Геррейру.

Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш, Данилу Перейра, Андре Гомеш, Жоао Мариу, Пицци, Ренату Саншеш, Рубен Невеш, Виллиам Карвалью, Бернарду Силва.

Ҳужумчилар: Андре Силва, Брума, Гонсало Гедеш, Эдер, Рафа.

Италия – Португалия ўйини 17 ноябрь куни Милан шаҳрида, Португалия – Польша баҳси 19 ноябрь куни Гимараешда бўлиб ўтади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 22:15, 08.11.2018.
Ўқилди: 4532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8399]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6074]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2838]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2668]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2172]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2099]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2078]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1782]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1751]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик