Кириш Регистрация

Одил Аҳмедов Хитой клубини тарк этади

Баҳо:
+ | -1

Хитойнинг Шанҳай СИПГ клуби таркибида Хитой чемпионлигини қўлга киритган Одил Аҳмедов қишки танаффус пайтида жамоани тарк этади.

Маълумотларга кўра, Аҳмедов анча олдин Хитойни тарк этишга қарор қилган. Хитойга уни таклиф этган португалиялик Андре Виллаш-Боаш истеъфога чиқарилганидан буён Аҳмедов асосий таркибда кўриниш бергани йўқ. Ортда қолган 29 та учрашувнинг 19 тасидагина Аҳмедов майдонга тушган. Шу боис, у жамоани алмаштириш ниятида.

Ҳозирда Аҳмедовга Тошкентнинг Пахтакор клуби ва Жанубий Корея Кей-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса бу борада бир тўхтамга келгани йўқ.

Бир йил муқаддам берган интервьюсида Хитой клуби унинг учун легионер сифатидаги сўнгги жамоа бўлиб қолиши, шундан сўнг Ўзбекистонга қайтиш ниятида эканини маълум қилганди.

Манба: Turon24.com
Киритилди: 02:46, 09.11.2018.
Ўқилди: 22991 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик