Football Leaks "ПСЖ" клуби билан боғлиқ яна бир можароли фактни ошкор қилди. "Пари Сен-Жермен" вакиллари клуб академиясига футболчиларни танлаб олишда уларнинг ирқига аҳамият қаратишган.
Ёш ўйинчилар ҳақидаги анкета тўлдирилаётганда уларнинг келиб чиқиши ҳақида банд ҳам бўлган. Жумладан, вариатнлар орасида француз, магрибиналик, африкалик ва ҳинду. Жамоа африкалик футболчиларни Академияга қабул қилмасликка ҳаракат қилган. Боиси, уларнинг туғилган йили борасида ишонч йўқ бўлган.
Франция қонунларига кўра, фуқароларни ирқий жиҳатдан ажратиш тақиқланади. "ПСЖ" футбол академиясида бундай ишлар 2013-2018 йиллар оралиғида олиб борилган.
Ўз навбатида, «ПСЖ» бундай ишлар бўлганини тан олди.
«Ҳа, болаларни танлаб олишда бундай ишлар аввал бўлган. Скаутлар футболчиларнинг анкетасида уларнинг ирқини кўрсатишган. Бу скаутлар хизмати бошлиғининг талаби билан қилган. Бундан хабар топган раҳбарият суриштирув ишларини олиб бориб, бунга чек қўйган. Ҳозирда клуб академиясига қабул қилишда футболчиларнинг ирқи ва келиб чиқишига аҳамият қаритилмайди. Клуб фаолиятининг асоси — ирқий камситилишга қарши курашишдан иборат», – дея баёнот берди клуб.