“Ювентус”нинг собиқ футболчиси Давид Трезеге янги лавозимни эгаллади.
41 ёшли жаҳон чемпиони “Ювентус”нинг элчиси бўлди. Бу ҳақда Турин клубининг расмий сайти хабар берди.
Трезеге “кекса синьора” билан уч йиллик шартнома имзолади. Шартноманинг шартларига кўра, Давид “Ювентус”нинг брендини жаҳон бўйича оммалаштириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Трезеге аввалроқ “Юве”да бошқа лавозимда ҳам ишлаган.