Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Кутилмаган ҳолат! Руслан Нуриддинов даст кўтаришни муваффақиятсиз якунлади

Баҳо:
+ | -

Туркманистон пойтахти Ашхобот шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида бугун эркаклар 109 кг. вазн тоифасида баҳсларда иштирок этишмоқда. "А" гуруҳи вакиллари даст кўтариш бўйича ўз омадларини синаб кўришди.

Жаҳон ва олимпиада чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби — Руслан Нуриддинов, афсуски, даст кўтаришдаги уринишларини муваффақиятли бажара олмади. Руслан аввалдан илк уринишга 185 кг. буюртма берганди. Аммо мусобақа давомида буюртма 2 кг.га оширилди. Нуриддинов штангани кўтарди, аммо ҳакамларнинг икки нафари уринишни инобатга олмади.

Бу ҳолат ватандошимизга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатди шекилли, у иккинчи ва учинчи уринишларда 189 кг.ли тошни кўтара олмади. Шу тариқа, Руслан Нуриддинов даст кўтаришда медалсиз қолди. Табиийки, у икки уриниш бўйича ҳам медалга эга чиқмайди.

Ўзбекистонлик спортчи энди силтаб кўтаришда муваффқиятга эришишга уриниб кўради. У дастлабки уринишга 225 кг.га буюртма берган.

Даст кўтаришда хитойлик Йанг Же 196 кг. билан олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин арманистонлик Симон Мартиросянга насиб этган бўлса (195 кг.), бронза медали россиялик Родион Бочковга тақдим этилади.

Бироз кейин силтаб кўтариш машқлари бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:29, 09.11.2018.
Ўқилди: 8070 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.