Бугун Про лига “B” гуруҳи жамоалари 35-тур учрашувларини ўтказишди. Марказий баҳсда “Шердор” – “Нурафшон” 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.
Натижада “Шердор” ҳисобида 32 та ўйиндан сўнг 64 очко мавжуд. Самарқандликлар учун Про лига-2018 учрашувлари якунланди. Чунки ушбу жамоа сўнгги турда дам олади.
Сўнгги тур ўйинлари 19-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Айни пайтда 31 та ўйиндан кейин 61 очкога эга бўлиб турган “Нурафшон” охирги турда “Ифтихор”ни мағлуб эта олса, “Шердор” ва “Нурафшон”нинг очколари танглашади. Мабодо шундай бўлса “Нурафшон” ўзаро ўйинлардаги устунлик ҳисобига “B” гуруҳи ғолиби бўлиши ҳам мумкин.
Қайд этиш жоизки, Плей-офф баҳсларида “B” гуруҳидан “Шердор” ва “Нурафшон” иштирок этиши маълум бўлиб улгурди. Фақат жамоаларнинг нечанчи ўринни банд этиши охирги турда аниқ бўлади.
14 ноябрь (14:30)
«Ёзёвон» - «Локомотив БФК» 2:1
Голлар: Мақсадбек Ибрагимов (1-0), Зоҳид Исмоилов (2-0), Рустам Ҳазратқулов (2-1).
«Ғиждувон» - «Лабса» 3:2
Голлар: Наримон Ҳасанов (0-1), Тўлқин Умаров (0-2), Жамшид Ҳасанов (1-2), Мирзабек Жониқулов (2-2), Нуриддин Раҳматуллаев (3-2).
«Зомин» - «Ифтихор» 5:0
Голлар: Убайдулло Набиев (1-0), Дурбек Камолов (2-0), Убайдулло Набиев (3-0), Шохжаҳон Аббосов (4-0), Шохжаҳон Аббосов.
«Шердор» - «Нурафшон» 1:1
Голлар: Муҳаммад Ражабов (1-0), Фарруҳ Шотурсунов (1-1)
Про лига “B” гуруҳи мусобақа жадвали