Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле яна бир можарога аралашиб қолди.
“Боруссия”нинг собиқ футболчиси Германияда ижарага турган уйини ёмон аҳволда қолдириб кетган.
Bild нашрининг хабарига кўра, Дембеле авваллги уйида, чиқинди ва ҳар-ҳил кийимларни ўзидан “эсдалик” қилиб ташлаб кетган. Уйнинг эгаси мазкур ишни судга оширган.
Манбанинг ёзишича, Дембелени 20 000 евро жарима кутяпти.