Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Суперлига-2018: 30-тур рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Суперлигада ўтказилган навбатдаги тур ўйинларидан сўнг элитани тарк этадиган бир клуб номи маълум бўлди - «Нефтчи»! Шунингдек, ўз майдонида «Бунёдкор»ни мағлуб этган «Навбаҳор» ҳам учинчи ўринда қолишга яқин турибди. 30-турнинг сарҳисоби аввалги сонда батафсил берилганди, бу сафар эътиборингизни шу турнинг энг яхши футболчиларидан тузилган рамзий жамоага қаратамиз.

 ДАРВОЗАБОН:

Акбар Тўраев («Навбаҳор») Томонларучун деярли олти очко учун кечган баҳсда «Навбаҳор» «Бунёдкор»ни таслим этди. Мазкур ғалабанинг қўлга киритилишида Наманган жамоаси дарвозабони Акбар Тўраевнинг ҳиссаси катта бўлди.

ҲИМОЯЧИЛАР:

Анзур Исмоилов («Локомотив») Мураббийлар ушбу футболчига ҳар ўйинда юқори балл беришаётган бўлса, ажабмас. Чунки Анзур Исмоиловдаги фойдали иш коэффициенти мақтовга лойиқ. Хусусан, «Бухоро» билан учрашувда ҳам бу футболчи анча фаоллик кўрсатди.

Даврон Ҳошимов («Навбаҳор») «Лочинлар»нинг муҳим ғалабасига муносиб улуш қўшганлар орасида Даврон Ҳошимов ҳам бор. Шу тариқа маҳоратли ҳимоячи терма жамоанинг Австралия сафарига хотиржам тарзда йўл оладиган бўлди.

Сардор Қулматов («Сўғдиёна») «Жон» сақлаш учун кечган аҳамияти юқори баҳсда жиззахликлар Фарғонадан ғалаба билан қайтишди. «Сўғдиёна» мудофаа чизиғида тўп сурган Сардор Қулматов мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Александр Мерзляков («Қўқон-1912») Қўқонликлар жорий мавсум кубок соҳибига айланган АГМК майдонида ишончли ғалабага эришдилар. Бу ўйинда қанот ҳимоя ва ярим ҳимоясида тиним билмаган Александр Мерзляков ҳам рамзий термадан жой эгаллади.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Аъзам Алиев («Навбаҳор») Жамоаси муваффақияти йўлида ўзини асло аямайдиган ярим ҳимоячи «Бун-ёдкор» билан ўйинда ҳам ёрқин таассурот қолдириб, бугунги кунда «Навбаҳор» учун қанчалик муҳим ўйинчи эканини исботлади.

Тиаго Безерра («Пахтакор») Бразилиялик легионер бу турда ўз номига навбатдаги голни ёздириб қўйди. Асосийси, Безерранинг киритган тўпи якунда «Пахтакор» фойдасига ишлади.

Артур Геворкян («Қизилқум») «Насаф» билан ўйинда «Қизилқум» футболчилари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, ишончли ғалабани тантана қилишди. Мазкур беллашувда навоийликлар етакчиси Артур Геворкян анча фаол бўлди.

Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912») Бу футболчи нафақат муҳим голларни уради, балки уларни чиройли тарзда амалга оширади. Суҳроб Бердиев АГМКга қарши кечган баҳсда одатдагидек, «Қўқон-1912» сафидаги энг яхши футболчилардан бири бўлди.

Санжар Шоаҳмедов («Локомотив») «Локомотив» бу турда ўз майдонида «Бухоро»дан йирик ҳисобда устун келди. Голларнинг бирига муаллифлик қилган «темирйўлчилар» «диспетчери» Санжар Шоаҳмедов яна фаоллиги билан ажралиб турди.

ҲУЖУМЧИ:

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») Шунингдек, «Локомотив» сафида Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўйини ҳам кўпчиликка манзур бўлди. Учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказган маҳоратли ҳужумчи 83-дақиқада ўз ўрнини бошқа жамоадошига бўшатиб берди.

БОШ МУРАББИЙ:

Андрей Канчельскис («Навбаҳор») Энг яқин таъ-қибчи билан ўйинга таркибдаги кўплаб муаммолар билан етиб келган «Навбаҳор» бир амаллади. Бу ўринда, албатта, жамоа устози кўпроқ бош қотиришига тўғри келди. Андрей Канчельскис рақибдан келиб чиқиб, тўғри тактика танлади ва «лочинлар» ўз мухлислари кўз ўнгида «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратишди. Россиялик мутахассис эса бу натижа туфайли рамзий терма бош мураббийлигига лойиқ кўрилди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:14, 18.11.2018.
Ўқилди: 3010 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.