Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес жамоадоши Усмон Дембелега маслаҳат берди.
“Футболчи бўлиш катта шараф деб ўйлайман. Ўйлашимча, у бор эътиборини футболга қаратиб, жамоадошлари қандай проффесионал эканлигини билиши керак.
Лекин, у жамоа аъзоси бўлишга арзийди. Дембеле масъулиятли бўлиши лозим. У клубга яхши мослашиб олди ва у бахтли”, - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Дембеле “Интер”га қарши ўйин олди машғулотларга кеч қолди.