Кириш Регистрация
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм 2-2 Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе 0-2 Интер
01/02 22:30 Хетафе 0-0 Сельта
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья

«Real Madrid Foundation Clinic» мураббийлари Қорақалпоғистонга борди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан "Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан, айни кунларда Мадриднинг “Реал” жамоаси мутахассислари Хавьер Вара ва Эктор Висентелар “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича юртимизда бўлиб туришибди.

Улар дастлаб Сурхондарёнинг Термиз шаҳрига бориб, ўша ердаги ёш футболчилар ва мураббийларга маҳорат дарслари ўтказишди. Шундан сўнг “Реал Мадрид” мураббийлари Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар.  Хавьер Вара ва Эктор Висентелар 18 ноябрь кунига қадар Бухоро шаҳрида “Real Madrid Foundation Clinic” дастури бўйича  ҳудудий футбол академия тарбияланувчиларига маҳорат дарсларини ўтказишди. 

Бугун Испаниялик мутахассислар йўл харитаси бўйлаб Қорақалпоғистон Руспубликасига ташриф буюришди. Меҳмонларни кўтаринки руҳда кутиб олиниб, вилоятлардан ташриф буюрган ҳудудий футбол академиялар мураббийлари учун семинар ўтказилди. Шундан сўнг 2005-йилда туғилган болажонлар учун машғулотлар бошлаб юборилди. Куннинг иккинчи ярмида эса республикамиздан ташриф буюрган футболчилар, мураббийлар ҳамда Испаниялик мутахассислар Нукусдаги санъат музейига ташриф буюришди. 

Испаниялик мутахассислар Хавьер Вара ва Эктор Висентелар Қорақалпоғистон Республикасидаги машғулотлар якунига етгач, Андижон вилояти академиясида ҳам амалий дарс ва машғулотлар ўтказиши режалаштирилган. Мазкур машғулотлар 21-23 ноябрь кунлари Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида ўтказилади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 02:13, 20.11.2018.
Ўқилди: 2302 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.