Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистонда яна бир футбол лигаси ташкил этилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан 2019 йилги мавсум учун мусобақалар учун ишлаб чиқилган регламент ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланди.​ Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

«ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент» номли регламент футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун тайёрлаб боради.

Қайд этилишича, келаси мавсумдан бошлаб ПФЛ доирасидаги мусобақалар сонининг яна 1 тага ошади. Лицензиялаш регламентида Суперлига ва Про-лига қаторида, келаси йилдан бошлаб ташкил этиладиган 2-лига учун талаблар ҳам акс этган. Шу вақтгача 2-лига сифатида тушуниб келинган ва вилоят футбол федерациялари томонидан ўтказилган 2-лига мусобақалари эса энди расман 3-лига номини олади.

Профессионал футбол лигаси бугун, 21 ноябрь куни юқоридаги регламентни Суперлига ва Про-лига клубларига электрон тарзда етказиб беради. Шунингдек, регламент футбол жамоатчилиги учун ҳам тақдим этилади. Тез кунларда лицензиялаш бўйича регламент китобча ҳолида ҳам чоп этилади.

Мазкур регламентдаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида босқичма-босқич маълумот бериб борилади. У Осиё футбол конфедерациясининг клубларни лицензиядан ўтказиш талаблари асосида ишлаб чиқилган, дейилади хабарда.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:46, 21.11.2018.
Ўқилди: 5865 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.