Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Челси” учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Алли ҳисобни очган бўлса, Кейн 16-дақиқада “шпорлар”ни ғалаба сари олдимлатди. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Сон Хин Мин ўйиндаги 3 голни киритди. “Челси” “Тоттенхэм”га фақат бир марта жавоб қайтара олди.
Шундай тарзда, “кўклар” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Тоттенхэм – Челси 3:1
Голлар: 1:0 – 8 Алли, 2:0 – 16 Кейн, 3:0 – 54 Сон Хин Мин, 3:1 – 85 Жиру.
Тоттенхэм – Льорис, Фойт, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Эриксен, Сиссоко, Дайер, Алли (Уинкс, 87), Сон Хин Мин (Ламела, 78), Кейн.
Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 58), Жоржиньо, Виллиан (Жиру, 76), Канте, Азар, Мората (Педро, 58).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер (19), Азар (45), Жоржиньо (72).