Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Бугун икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдик» – Рўзиқул Бердиев

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди.

- Бугун икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда йигитларга таъкидлаган эдимки, ўйинни асло бўшаштирмаслик кераклигини. “АГМК” жамоаси сўнгги дақиқаларгача курашадиган жамоа ҳисобланади. Қолаверса, Фарғонада бўлиб ўйин ҳақида ҳам гапирган эдим, “АГМК” ўша ўйинда 10 киши бўлиб, дурангга эришган эди. Иккинчи бўлимдаги суст ҳаракатларимиз бугунги дурангга асосий сабаб бўлди. Афсуски, тайёр ғалабани қўлимиздан чиқариб қўйдик. Албатта бугун аксарият футболчиларимизда толиқиш ҳам сезилди.

 Ўзингизга маълум, кўплаб ўйинчиларимиз терма жамоаларимиз сафида тўп тепишди, яна узоқ йўл, буларнинг ҳаммаси ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун иккинчи бўлимда янада кучлироқ ўйин кўрсатиш уларга қийин бўлди. Асосан мана шулар бугунги дурангга сабаб бўлди.

Мақсуд Каримов ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Биз учун жуда қадрли бўлган футболчимиздан жуда миннатдормиз. У анча йил жамоамиз таркибида тўп тепди. Клубимизга ўз умрининг энг навқирон ва жўшқин вақтларини берди. Ютуқларимизга салмоқли ҳиссасини қўшди. Биз мураббийларга яқин кўмакчи бўлди. Каримов нафақат етакчи футболчимиз, балки яқин инсонимиз сифатида ҳаммамиз учун қадрлидир.

Шу ўринда клубимиз раҳбариятига таклиф билдириб қолардим, имкон бўлса, Мақсуд Каримовни жамоамизда олиб қолиш керак, унга биронта иш бериш керак. У ўзига юклатилган ҳар қандай ишни уддалай олишига ишонаман, жумладан мураббийликни ҳам. Ундан яхшигина мураббий чиқади. Биз Мақсуд Каримовдан жуда миннатдормиз, - деди мутахассис.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:50, 25.11.2018.
Ўқилди: 1700 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.