Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Мавсумнинг энг муҳим ўйинини ўтказиб юборманг!

Баҳо:
+ | -

Жорий йилдан ўзгача формат ва янгича ном олган Ўзбекистон чемпионатининг 2018 йилги мавсуми секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. 

Сиз-у бизга шиддатли учрашувлар, ажойиб голлар, кутилган ва асло кутилмаган натижалар тақдим этаётган PEPSI  Суперлига-2018 яна битта турдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Эртага эса, 31-тур доирасидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади.

Айни пайтга келиб, мавсумни анча кўтаринки руҳда ўтказган “Навбаҳор”нинг бронза медалларига эга чиқиши маълум бўлиб улгурди. Бироқ ҳали чемпион номи аниқланганича йўқ. Мамлакатимизнинг янги чемпиони ва вице-чемпиони ким бўлиши эса эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги “Тошкент дербиси”да аниқ бўлиши мумкин.

Эртага, PEPSI  Суперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги марказий тўқнашув бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” чемпионатнинг олтин медалларига эга чиқиш бўйича рекордчи – “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради.

Мазкур жамоалар ўртасидаги беллашувлар ҳамиша шиддатли курашлар остида ва бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида ўтиб келган. Бу сафарги тўқнашув ҳам аввалгиларидан ҳеч бир жабҳада асло қолишмаслиги тайин. Зеро эртага Суперлига ғолиби номи аниқланиши мумкин. 

Айни пайтда “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари тўплаган очколари ўртасидаги фарқ 6 тани ташкил этмоқда. Агар олдинда турган супер-учрашувда “Локомотив” жамоаси ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса ҳам кетма-кет учинчи йил чемпионат олтин медалларига эга чиқади. Бунинг учун “темирйўлчилар”дан эртага “шерлар”га имкониятни бой бермаслик талаб этилади. “Пахтакор” эса чемпионлик йўлида курашни давом эттириши учун йирик ҳисобда ғалаба қозониши лозим бўлади. Зеро иккала жамоанинг ўзаро ўйинларидаги устунлик “Локомотив” жамоаси томонидан бўлиб турибди. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам эртага иккала жамоа ҳам мавсумдаги энг муҳим ва қимматли ўйинини ўтказади. Жамоалар таркибларида тажриба ва маҳоратли футболчилар сони етарлича эканини инобатга олсак, эртага мураббийлар катта саҳнага чиқишлари эҳтимол.

Кўрамиз, омад бу сафар қайси гранд клубга насиб этар экан. Ҳаво ҳарорати айни пайтда юртимизда бироз совуқ бўлса-да, эртага майдонда “жанг” олиб борадиган футболчилар стадионга келадиган томошабинларни бир дам совуқ қотишларига имкон бермасликлари тайин.  

Баҳс соат 18:00 да “Локомотив” стадионида старт олади. Мавсумнинг энг муҳим ўйинини ўтказиб юборманг!

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 23:17, 25.11.2018.
Ўқилди: 5110 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик