Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Токио 2020 йўлида. Спорт федерациялари билан ҳамкорликда Олимпиадага тайёргарлик жараёни давом этмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Миллий олимпия қўмитаси Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарликни давом эттиради. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Ўзбекистондаги спорт федерация ва ассоциациялари билан 2020 йилда Японияда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари учун тузилган стратегик режа кенг муҳокама қилинмоқда. Бунгача кўплаб спорт федерациялари Миллий олимпия қўмитасини ўз режалари билан таништирдилар. Бундай йиғилишларнинг навбатдагиси Ўзбекистон «Rowing & Canoe» ҳамда Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари билан ўтказилди.

«Rowing & Canoe» федерацияси тизимида уч йўналиш мавжуд: академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда слаломда эшкак эшиш. Йиғилиш давомида ҳар бир йўналиш бўйича терма жамоа мураббийлари Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун қўйилган режа билан таништирдилар. Олимпиадага лицензия берувчи мусобақалар ҳақида маълумот берилди. Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда бу йўлда учраётган муаммолар, камчиликлар муҳокама қилинди. Маълумки, мазкур спорт тури бўйича Ўзбекистон қитъада етакчилардан бири ҳисобланади. Энди ушбу етакчиликни жаҳон миқёсига олиб чиқиш лозим. Амалга оширилаётган ислоҳотлар эса бунга оз вақт қолганлигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон сузиш федерацияси вакиллари (сузиш, синхрон сузиш ва сувга сакраш) билан ўтказилган йиғилишда ҳам саралаш мусобақалари тақвими, спортчиларимизнинг имкониятлари, натижалар ва кўрсаткичлар, муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Миллий олимпия қўмитаси Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида федерациялар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:52, 26.11.2018.
Ўқилди: 1463 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.