Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятини қайси клубда якунламоқчи эканлигини айтди.
“Менинг жамоа билан 2 йиллик шартномам бор. Мен фаолиятимни айна ПСЖда якунламоқчиман”, - дейди Силва UOL Esporte нашрига берган интервьюсида.
Айрим манбаларнинг хабарига кўра, футболчига “Милан” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Силва 2012 йил 42 миллион еврога “Милан”дан ПСЖга кўчиб ўтганди