Италиянинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан чемпионлар лигаси 5-туридан ўринолган “Тоттенхэм”га қарши баҳсда жароҳат олди.
Бельгиялик футболчи жароҳати туфайли ўйинни давом эттиролмади ва майдонни эрта тарк этди. Бугун у тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 30 ёшли Наингголан “Интер” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.