«Палермо» хўжайини Маурицио Дзампарини клубни жуда арзон нархга сотиб юборди.
Sky Sport хабарига кўра, Дзампарини «Палермо»нинг 100% акциясини 10 еврога британиялик инвесторларга пуллаган.
Бундан ташқари, клуб брендига эгалик қилувчи Mepal компанияси ҳам «Палермо»нинг 22,8 миллион евро миқдоридаги қарзини тўлаш шарти билан арзон-гаровга бериб юборилган.
Дзампарини «Палермо»ни 2002 йилда харид қилган эди. 16 йиллик фаолияти давомида у 43та мураббийни истеъфога чиқаргани билан ном қозонди. Бундан ташқари, бир марта клуб билан Италия Кубоги финалига чиқди. Айни пайтда жамоа В Серияда пешқадамлик қилмоқда.