“Милан” бош мураббийи Женнаро Гаттузо “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас билан биргаликда ишлашга қарши эмаслигини айтди.
“Албатта, Фабрегас билан бирга ишлашни истайман. Шунингдек, Лука Модрич ва Нголо Канте билан ҳам.
Бу саволларни Леонардо ва Мальдинига бериш керак. Ҳозирги вақтда трансферлар ҳақида ўйламаяпман.
Келушув 80-90 фоизга амалга ошгандан кейин улар менга бу ҳақида хабар беришади”, - дейди Гаттузо.