Интернетда Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари келиб, ММА жангчиси Мурод Хонтўраевни ўзлари билан олиб кетишгани тасвирланган видео пайдо бўлди.
Ушбу видеода шифохонага Ички ишлар вазирлигининг бир неча машинаси келгани, Мурод Хонтўраев бу машиналардан бирига чиққани тасвирланган.
ВИДЕОни кўриш учун бу ерга босинг.
Айни дамда шифохонада даъволанаётган спортчи нима мақсадда олиб кетилгани маълум эмас.
26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент савдо маркази» (собиқ Turkuaz) ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилгани хабар берилганди.
Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг тасдиқлашича, айни вақтда бу ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Мурод Хонтўраев шу йилнинг 21 июнига ўтар кечаси Юнусобод тумани ҳудудидаги тунги клубда рўй берган можаро иштирокчиси бўлган, у кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбадан жароҳат олганди. У кейинроқ шифохонадан милицияга сўроқ бериш учун олиб кетилган, суд ҳукми билан қамоққа олинганди.
У октябрь ойида ЭКИҲнинг (172 240 сўм ҳисобида) 94 баравари миқдорида жарима (16 190 560 сўм) тўлаб, озодликка чиққанди.