Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Ўйчи ўйига етгунча, таваккалчи ишини битказади» ёхуд Умид Аҳмаджонов танқидларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Kun.uz Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди.

— Кўпчилик мухлислар бошқа спорт федерацияларининг раҳбарларини таниш уёқда турсин, ўша федерациялар қаерда жойлашганини ҳам билишмайди.

Лекин футбол федерацияси (эндиликда ассоциацияси) миллионлар диққат марказида бўладиган ташкилот. Ташкилотнинг сиздан олдинги раҳбари Мираброр Усмонов доимий танқид қилиб келинган.

Сиз ҳам бу лавозимга келганингиздан сўнг кескин танқидлар ёмғири остида қолиб кетишингизни, энг оммабоп спорт раҳбари бўлиш осон эмаслигини билганмидингиз? Ўзингиз ҳақингиздаги танқидларга қандай қарайсиз?

— Мен танқидни тўғри тушунаман ва ҳатто бу танқид нотўғри бўлса ҳам, табиий ҳол деб қарайман. Турган гапки, бу вазифа менга юклатилганида, бунинг остида нақадар катта юк турганини, жумладан, мухлисларнинг, журналистларнинг танқидий сўзлари янграши мумкинлигини ҳам билганман ва бунга тайёр ҳолда келганман.

Лекин халқимизда бир яхши мақол бор: «Ўйчи ўйига етгунча, таваккалчи ишини битказибди». Кимдир бу ишни бажариши, маломатлар тагида қолса ҳам, янгиликлар билан кириб келиш лозим эди.

Давр шунақа ҳозир. Унинг аёвсиз талаблари бор. Шундай шиддатли жараёнда курашлар остида мақсадга етсангиз, ғолиблик нашидаси янада ширин туюлади.

— Сизнингча, бу йилги мавсумда ҳакамлик даражаси қандай бўлди?

— Суперлигада аввалги мавсумларники билан солиштирганда яхшироқ бўлди. Улар билганларича иш қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қилдик.

Бироқ Про-лигадаги ҳакамлик савиясини сезиларли даражада кўтармасак бўлмайди. Бунинг учун энг яхши восита телетрансляциялар сонини ошириш.

Чунки Суперлигадаги ҳакамлик масаласи ҳам шу сабаб аввалгиларига қараганда анча эпақага келиб қолди. Назар бўлиши керак-да ҳамма жойда.

«Спорт» телеканали бу йил катта ҳажмдаги ишларни бажарди, осон бўлмади. Умид қиламанки, келаси мавсумда ҳам ҳамжиҳатликда катта ишларни амалга оширамиз.

Манба: Stadion
Киритилди: 12:24, 03.12.2018.
Ўқилди: 4409 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик