Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Олтин тўп» кимга насиб қилади? Stadion.uz журналистлари қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Франция пойтахти Париж шахрида “Олтин тўп” - 2018 топшириш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур маросим олдидан хориж манбалари ўз тахминларини билдиришди. Шунингдек, бу Stadion.uz сайти журналистларини ҳам бефарқ қолдирмади. Улар қандай фикрдалигини қўйида билиб олишингиз мумкин.

Олимхўжа Бўронов: “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун яққол ажралиб турган футболчи йўқ”

2018 йил якунланиб борар экан, йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш жараёни аввалгиларига қараганда бошқачароқ кечмоқда, назаримда. Масалан, бу сафар “Олтин тўп“ни қўлга киритиш учун яққол ажралиб турган футболчи йўқдек. Лекин бир нечта даъвогарлар бор.

Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси ўтган йилги мавсумининг баҳорги қисмини жуда кучли ўтказди. Жуда кўплаб голлар урди ва “Реал“ билан бош совринни қўлга киритди. Португалиялик футболчи учун Жаҳон чемпионати у қадар муваффақиятли кечмади. Йилнинг кузги қисми эса Кришитану учун ёмон кечмаяпти. У ЕЧЛда кўп гол урмаётган бўлса-да, Италия А сериясида тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Лука Модрич. Хорватиялик футболчи ФИФАнинг “The Best“ совринини қўлга киритишга улгурди. Мазкур соврин сентябрь ойида топширилганини инобатга олсак, ўша пайтда Лука бунга муносиб эди. Боиси, Модрич ЕЧЛда ғолиб чиқди, ЖЧ-2018да Хорватия терма жамоаси сафида кумуш медалга эга чиқди. Футболчи ҳар иккала мусобақада ажойиб ўйин намойиш қилди. Аммо Модрич кузги ўйинларда паст савияли футбол намойиш қилди. “Реал“ кўп очколарни йўқотишида унинг ҳам ўзига яраша “ҳисса“си бор. Айнан шу ҳолат унинг “Олтин тўп“ни ютиш имкониятини бироз пасайтиргандек.

Лионель Месси. Аргентиналик футболчи “Олтин тўп“ учун курашда кучли учликка кирмаган бўлиши мумкин. Бунинг ягона сабаби — Месси Мундиалда муваффақиятга эриша олмади. Лео “Барселона“ сафида Испания чемпионлиги ва Испания кубогини қўлга киритди. 2018/2019 йилги мавсум “кўк-анорранглилар“ сардори учун яхши кечмоқда. У Ла лигада 9та, ЕЧЛда 6та гол уришга муваффақ бўлди.

Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн. Бу футболчилар Россияда ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, улар “ПСЖ“ ва “Атлетико“ сафида ўтган йилги мавсумни ҳам, ушбу мавсумда ҳам ёмон ўйин ўтказишмаяпти. Табиийки, улар ҳам ғолибликка даъвогарлар сафига киришади. Айниқса, Мбаппе Мундиални жуда кучли ўтказди.

Агар Лука Модрич йилнинг кузги қисмини юқори савияда ўтказа олганида эди, унинг “Олтин тўп“ни қўлга киритишига ҳеч қандай шубҳа қолмасди. Шунга қарамай, соврин катта эҳтимол билан унга насиб қилса керак.

Жалолиддин Қобилжонов: “Модрич бунга ҳақли”

Бугун ката эҳтимол билан Роналду ва Месси эрасига якун ясалади. Манимча, бу йил “Олтин тўп”ни Лука Модрич олса керак. Биринчиси ва сўнгиси. Лука ўтган мавсум “Реал” билан ЕЧЛни ютди, ЖЧда финалгача борди у бунга ҳақли. Воқеалар ривожи ҳам шунга қараб кетяпти.

Роналду, Гризманн ва Мессиларнинг мазкур маросимга келмасликлари бунга яққол мисол бўла олади. Аммо ютишни билган ютқазишни ҳам билиш керак. Улар маросимга келиб ғолибнинг икки ёнида қарсак чалиб турса нур устига аъло нур бўлар эди.

Менимча кучли учлик қуйидагича бўлади: Лука Модрич (“Реал Мадрид”), Криштиану Роналду (“Ювентус”) ва Киллиан Мбаппе (ПСЖ).

Аброр Эшонхонов: "Маросимга келмаса ҳам…у бунга муносиб"

Бугунги бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида катта эҳтимол билан Роналду ва Месси даври тугаб янги давр бошланади.

“Олтин тўп”га даъвогар футболчилар шубхасиз, Рафаэль Варан («Реал»), Лука Модрич (“Реал”), Антуан Гризманн (“Атлетико”).

“Олтин” тўп”ни қўлга киритадиган асосий даъвогар гарчи, тақдирлаш маросимига келмаса ҳам Рафаэль Варан!

Чунки у “Реал” билан кетма-кет 3 марта Европа чемпионлар лигасини, клублар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини, УЕФА суперкубогини ва  Франция билан жаҳон чемпионатини қўлга киритди.

Тўғри, у ҳимоячи жамоавий ўйинда яхши ўйнаса-да натижа келтирмайди. Лекин, эсингизда бўлса 2006 йил Италия терма жамоаси ҳимоячиси Фабио Каннаваро “Олтин тўп”ни қўлга киритган илк ҳимоячи бўлганди. Ўшандан бери, ҳали ҳеч бир ҳимоячи бу соврининг олдига яқинлаша олмаган эди.

Менимча, бугун Рафаэль қора ишни бажарадиган ҳимоячилар ҳам энг зўр бўла олишини исботлайди.

Лука Модрич: Модрич иккинчи ўринга ҳақли деб ўйлайман. Чунки, у ҳам кетма-кет уч марта Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Хорватиялик футболчи Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жамаосини финалгача етаклаб чиқди. Албатта, у барча совринларга лойиқ. Лекин франциялик футболчи жаҳон чемпиони бўлди. Жаҳон чемпиони билан Европа чемпионини фарқи катта деб биламан.

Антуан Гризманн: Бугунги маросимда қатнашмаса ҳам уни кучли учликка киритишга мажбурмиз. Негаки у “Атлетико” билан Европа Лигасида ва Франция билан жаҳон чемпиони бўлди. “Атлетико” ва Франция терма жамоасида кўплаб натижаларга эришган футболчи. Фақат у бир сабаб туфайли “Олтин тўп”ни ютолмайди. Бу сабабни бўлса ўзингиз ҳам яхши биласизлар.

Акмал Эшонхонов: “Роналду 10 йиллик курашга нуқта қўяди”

Манимча бу йил Криштиану Роналду фаолияти давомидаги 6 – “Олтин тўп”ни олиб 10 йиллик курашга нуқта қўяди. Нима учун айнан Роналду? Сабаби ўтган мавсум у шахсий совринларга эга чиқмаган бўлсада унинг ёрдами эвазига “Реал” кетма-кет 3-марта ЕЧЛни қўлга киритди. Шунингдек, унинг жамоаси жаҳон чемпионатида узоққа етиб бормаган бўлсада, Криш мундиалда яхши ҳаракат қилди.

Мбаппега келсак, у ҳали ёш унда бу совринни ютиш учун яна имконият бўлади. Бироқ бу йил эмас. Умид қиламан, Мбаппе албатта қачондир бу совринни қўлга киритади.

Месси эса феномен. Лекин ўтган мавсум Криш ундан кўра яхшироқ ҳаракат қилди.Хуллас, бугун “Олтин тўп” Криштиануга насиб қилади.

Низомжон Исломов: “Роналду олмагани маъқул”

Аслида асосий даъвогарлар Роналду, Гризманн ва Модрич. Манимча бу йил “Олтин тўп”га Модрич муносиб.

Туғри у куп гол урмайди аммо жамоасининг уйини назорат килади “Реал”да хам Хорватияда хам буни кўришингиз мумкин. ЕЧЛни ютди мундиалда финалга чиқди. Унитмаслик керак Хорватия билан. Бу ЖЧ ғолиби бўлиш билан тенг дегани.

Манимча Модрич олса адолатли бўлади. Роналду олмагани маъкул... Модрич футболда кора ишчи бундайлар хам качондир такдирланиши керакку.

Шундай вазиятлар бўлганки Модричдан хам яхширок уйнаб совринга муносиб бўлиб лекин якунда совриндан қуруқ қолишган. Бу сафар шундай бўлмасин-да. Яна бир гап бу соврин мавсумнинг энг яхши футболчисига берилади. Месси ва Роналдуга овоз берганлар буни эсларидан чиқаришмасин. Туғри Месси ва Роналду кучли футболчилар аммо ўтган мавсумда буни етарлича исботлай олишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” топшириш маросими Тошкент вақти билан 01:00да FUTBOL TV телеканали орқали жонли тарзда намойиш қилинади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:54, 03.12.2018.
Ўқилди: 9596 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.