Турнирда “плюс” ва “минус”лар кўпайиб кетди, ҳатто ташкилотчиларнинг ўзларида ҳам “минус” бор.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг мамлакат футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ўтказаётган мини-футбол мусобақасининг гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етди.
ЎФАнинг сунъий майдонида 24 та жамоа 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда уч кун давомида гуруҳ ўйинларини ўтказди. Мусобақа олдидан, ташкилий масалалар ҳал этилаётган паллада жамоалар сони 20 тадан ортганида кўпчилик қувонганди.
Аммо турнир давомида баъзи жамоалар қайд этган салбий натижаларидан келиб чиқиб, ўйинларга келмай қўя қолди. “Тасвир” газетаси ходимлари эса турнирда қатнашиш истагини билдирган, ҳатто қуръада иштирок этган бўлса-да, бирорта ҳам ўйинга келишмади. “Uzreport” телеижодкорлари эса дастлабки турда “Ўзбекистон” Нашриёт-матбаа ижодий уйи футболчиларига йирик (0:16) ҳисобда ютқазиб қўйгандан кейин, қолган ўйинларда қатнашишдан наф кўришмади.
Гуруҳ ўйинларининг сўнгги турига келмайдиганлар сони янада ошди. Дастлабки икки турда енгилгани учун “Маҳалла” ҳамда “Маърифат” газеталари жамоалари ҳам 3-турда майдонга тушишни ўзларига эп кўришмади. Турган гапки, келмаган жамоаларга техник мағлубият (минус), уларнинг рақибларига эса техник ғалаба (плюс) ёзилди. Энг қизиғи, “минус”чилар орасида мусобақа ташкилотчилари – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги вакиллари ҳам бор. Агентлик футболчилари бугун айнан бизнинг агентлик жамоаси билан куч синашиши лозим эди.
Шу тариқа бугунги ўйинлардан кейин чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди. Ўз гуруҳларида пешқадам бўлган ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга иккита 2-ўрин эгаси эртадан чорак финал учрашувларида майдонга тушишади. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси айнан 2-ўрин билан кучлилар сафидан жой олди, эртага жамоамиз 2-ўриндан жой олган энг яхши иккинчи жамоа – “Халқ сўзи” газетаси футбол жамоаси билан куч синашади.
2 ва 3 декабрь кунлари қайд этилган натижалар:
“Халқ сўзи” газетаси - Ғафур Ғулом нашриёти – 5:0
Zoʻr TV – Ўзбекистон миллий энциклопедияси – 8:0
“Халқ сўзи” газетаси - Zoʻr TV – 1:5
Ғафур Ғулом нашриёти – Ўзбекистон миллий энциклопедияси – 4:0
Якуний жадвал:
№ Жамоа Ў Ғ Д М Т-Н О
1. Zoʻr TV 3 3 0 0 17-3 9
2.”Халқ сўзи” 3 2 0 1 20-5 6
3.”Ғ.Ғулом” 3 1 0 2 6-9 3
4.”Энциклопедия” 3 0 0 3 0-26 0
“В” гуруҳи
“Ўзбекистон” нашриёти - Чўлпон нашриёти – 9:0
Uzreport телеканали – “Ёшлар овози” газетаси - -:+
“Ўзбекистон” нашриёти - “Ёшлар овози” газетаси – 2:0
Uzreport телеканали - Чўлпон нашриёти – -:+
Якуний жадвал:
1.”Ўзбекистон” НМИУ 3 3 0 0 27-0 9
2.”Ёшлар овози” 3 2 0 1 7-2 6
3.”Чўлпон” 3 1 0 2 0-16 3
4. “Uzreport” 3 0 0 3 0-16 0
“С” гуруҳи
“Шарқ” НМАК - “Тасвир” нашриёти - +:-
“Турон 24” ахборот агентлиги – Тошкент вилояти матбуот бошқармаси - 0:1
“Шарқ” НМАК - Тошкент вилояти матбуот бошқармаси - 1:0
“Турон 24” ахборот агентлиги – “Тасвир” нашриёти - +:-
Якуний жадвал:
1.”Шарқ” 3 3 0 0 4-0 9
2. Тошкент ВМБ 3 2 0 1 1-1 6
3.”Турон-24” 3 1 0 2 0-4 3
4.”Тасвир” 3 0 0 3 0-0 0
“D” гуруҳи
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - “Мовароуннаҳр” нашриёти - 2:3
“Ўқитувчи” нашриёти – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – 1:1
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – -:+
“Ўқитувчи” нашриёти – “Мовароуннаҳр” нашриёти - 4:1
Якуний жадвал:
1.”Ўқитувчи” 3 2 1 0 9-3 7
2.”ЎзА” 3 2 1 0 3-1 7
3.”Мовароуннаҳр” 3 1 0 2 4-9 3
4. ЎзМАА 3 0 0 3 3-6 0
“Е” гуруҳи
Республика мониторинг маркази - Ўзбекистон миллий кутубхонаси – 1:0
“Маҳалла” газетаси – kun.uz сайти – 1:2
Республика мониторинг маркази - kun.uz сайти – 2:0
“Маҳалла” газетаси – Ўзбекистон миллий кутубхонаси – -:+
Якуний жадвал:
1.”Мониторинг” 3 3 0 0 6-1 9
2.” kun.uz” 3 2 0 1 6-3 6
3.”Кутубхона” 3 1 0 2 0-5 3
4.”Маҳалла” 3 0 0 3 2-5 0
“Ғ” гуруҳи
“Маърифат” газетаси - “Нуроний” ноширлик уйи - 1:7
Маданият ва маърифат” телеканали – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси терма жамоаси – 0:3
“Маърифат” газетаси - Ўзбекис тон миллий телерадиокомпанияси терма жамоаси – -:+
“Маданият ва маърифат” телеканали – “Нуроний” ноширлик уйи - 1:2
Якуний жадвал:
1.МТРК 3 3 0 0 8-0 9
2.”Нуроний” 3 2 0 1 9-7 6
3.”Маданият” 3 1 0 2 4-7 3
4.”Маърифат” 3 0 0 3 3-10 0.
Чорак финал иштирокчилари:
4 декабрь
Zoʻr TV – “Ўзбекистон” НМИУ
“Шарқ” – “Ўқитувчи”
“Мониторинг” – МТРК
ЎзА – “Халқ сўзи”
Шуни қайд этиш жоизки, мусобақанинг чорак финалига сайт ва газеталар вакилларидан биттадан жамоа йўл олган бўлса, қолганларини телевидение ва нашриётлар жамоалари ташкил этишди. Кўрамиз, ярим финалда кимлар курашни давом эттиради?