"Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас ўзининг жамоадаги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Коста-рикалик футболчи аввалги мавсумларда жамоанинг асосий дарвозабони сифатида 3 марта Европа чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритган бўлса, ушбу мавсумда у "Қироллик клуби"нинг захира дарвозабонига айланиб қолди.
Навас "Реал" раҳбариятидан ўзини қишки трансфер пайтида бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрамоқчи. Аммо "қаймоқранглилар" Кейлорни осонликча қўйиб юбормайди. Боиси, у жамоадан кетса, Куртуага ўринбосар дарвозабон қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Навас 2014 йилда "Реал" сафига ўтганди. Коста-рикалик посбон ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ўтказиб юборди.