«Реал» бош мураббийи Сантьяго Солари «Мелилья»га қарши бўладиган Испания кубоги баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мелилья»га қарши дастлабки ўйин натижасида ҳақида
«Сафарда яхши жамоага қарши яхши ўйин ўтказдик. Бу жамоа ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда».
Диего Симеоненинг «Олтин тўп»ни фақат «Реал» футболчилари олиши борасидаги фикри ҳақида
«Чоло нима деганини билмадим. Мен уни ҳурмат қиламан, у ажойиб мураббий. Лука ҳақида тўхталадиган бўлсам, у соврин ютиб олишга ҳақли эди. У "Реал" ва Хорватия терма жамоаси учун борини берди. Модрич "Олтин тўп"ни ёши улғайиб қолган пайтда қўлга киритди. Бу эса совриннинг қадрини янада оширади».
Иско билан муносабатлари ҳақида
«Жамоада 24 нафар футболчи ва «Кастилья» ўйинчилари бор. Футболчиларнинг қанчалик сидқидилдан меҳнат қилаётганини кўриб турибман. Буни майдонда ҳам кўришни истаймиз».
Иско кам меҳнат қилмоқдами?
«Бу муҳокама қилинмайди... Кимнинг ўйнаши, кимнинг ўйнамаслигини муҳокама қилиш — бу журналистнинг иши эмас. Футболда қайсидир ўйинчининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Мураббийнинг иши эса — хато қилмаслик. Ҳеч биримизга ҳеч нарса кафолатланмаган».
Иско "Олтин тўп" учун даъвогарлар сафида бўла туриб, захирада қолиши — нормал ҳолатми?
«Ўз футболчиларимга ҳурмат билан ёндошаман. Шунингдек, "Олтин тўп"ни қўлга киритган Модрични ҳам яхши кўраман. Жамоа 24 нафар футболчидан иборат».
Исконинг инстаграм орқали қўйган саволи ҳақида (футболчи "мен семизманми"? деган)
«Афсуски, мен ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайман».
Кейлор Навас ва Испания кубоги ҳақида
«Ҳар бир футболчи яхши формада бўлиши биз учун муҳим аҳамиятга эга. Футболчининг иқтидори жамоанинг фойдасига хизмат қилиши лозим. Энг муҳими — жамоанинг натижаси».
Каземиро қайтганидан кейин Маркос Льоренте нима қилади?
«Мен учун алмаштириб бўлмас футболчилар йўқ. Албатта, жамоада анча йиллардан бери юқори самарадорлик кўрсатаётган футболчилар бор. Улар ўн йиллардан бери асосий таркиб футболчиси бўлиб келишмоқда. Аммо шунчаки номи чиққани учун ҳеч ким умрбод ўйнай олмайди».