Лондоннинг “Челси” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Денис Суарес учун курашда етакчилик қиляпти. Бу ҳақда The Express нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “кўклар” футболчи учун курашда “Милан”ни орта қолдирўяпти. Лондон клуби футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи.
Шунингдек, Суареснинг ўзи ҳам аввалига жамоасини ўзгартириш тўғрисида ўйлаётган эди, бироқ энди футболчи асосий таркиб учун курашмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида 2 та ўйинда иштирок этиб 2 та гол урган.