Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ла лига. «Каталония дербиси» Мессига аталди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 15-тури доирасида мухлислар Каталония дербисига гувоҳ бўлишди. "Барселона" ҳамшаҳри — "Эспаньол" майдонига сафар уюштириб, йирик ҳисобда ғалабани тантана қилди.

Вальверде шогирдлари танаффусга қадар амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Баҳснинг 17-дақиқасида Месси жарима зарбасидан ажойиб зарба бериб, Диего Лопес қўриқлаётган дарвозанинг чап юқори бурчагига тўпни жойлаб қўйди. Орадан кўп ўтмасдан Леонинг узатмасидан кейин Дембеле рақиб дарвозасига иккинчи тўпни йўллади. Бўлимнинг сўнгги дақиқасида эса Усмоннинг пасидан кейин Суарес яккама-якка вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасида ўтказиб, ҳисобни 0:3га етказди.

Биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳисоб ўта йирик кўринишга келиши мумкин эди. Суареснинг бирга-бир вазиятда берган зарбасини Лопес қайтарган бўлса, Луис ва Мессининг биттадан зарбалари дарвозанинг устунларига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда "Барса" сардори яна бир марта жарима зарбасини голга айлантирди. Месси бу сафар нариги "тўққизлик"ни аниқ нишонга олди. Лионель Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлари сонини 11тага етказиб олди.

"Эспаньол" бир марта жавоб тўпини киритганди. Аммо VAR тизими офсайд туфайли бу голни бекор қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 31тага етказиб, пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди. "Севилья" ушбу турда очко йўқотгани сабабли, "кўк-анорранглилар" энди таъқибчилардан 3 очкога илгарилаб кетишди.

Испания Ла лигаси, 15-тур
ЭСПАНЬОЛ – БАРСЕЛОНА 0:4 (0:3)
Голлар: 0:1 – 17 Месси, 0:2 – 26 Дембеле, 0:3 – 45 Суарес, 0:4 – 65 Месси.
Эспаньол – Лопес, Давид Лопес, Вила, Лопес, Дуарте, Дардер (Гранеро, 74), Марк Рока, Мелендо (Гарсия, 63), Санчес, Перес (Баптистао, 59), Иглесиас.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Ракитич (Денис Суарес, 82), Бускетс, Видаль, Дембеле (Коутиньо, 68), Месси, Суарес (Мунир, 79).
Огоҳлантириш: Вила (79).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:41, 09.12.2018.
Ўқилди: 10509 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.