Бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ Луис Суареснинг севги тарихи жуда қизиқарли.
У Софи Бальби билан базмлардан бирида танишиб қолади. Ўшанда Суарес 15 ёш, Софи эса ундан 2 ёш кичик эди. Шу пайтдан ўрталарида илиқлик пайдо бўлади.
Софи Монтевидеодан 23 километр узоқликда турарди. Унинг олдига бориш учун йўл ҳақи эса 40 песога тенг эди. Суаресда эса бунча пул йўқ эди. Шунда у ўзи ўйнаётган “Насьонал” клуби мураббийига шундай дейди: “Агар гол урсам, 20 песо берасизми?” Суарес энди севган инсонини кўриш учун ҳам кўпроқ гол уришга интилади.
Кейинчалик “Кока-кола”га муҳаббат қўйгани Суаресни ортиқа вазн муаммосига дучор қилади. Мураббийи эса у озиши кераклигини айтади. Софи унга ёрдам беради ва бирга парҳез тутишади.
Софи Бальби бир тийинсиз, қийинчилик билан яшаётган Суаресни ёрқин келажак сари бошлайди. Футболчининг олдида “Реал” ва “Барселона” варианти турганида айнан Софи унга Каталония клубига ўтиши яхшироқ эканлигини айтади. Шу пайтгача рафиқасининг маслаҳатига кириб кам бўлмаган Суарес бу сафар ҳам Софининг айтганини қилади. Кўриб турибмизки, бу сафар ҳам Суарес хато қилгани йўқ. Бир сўз билан айтганда, Софи Бальби Суаресни чинакам футболчига айлантирган. Улар бир-бирига жуда мос. ФОТО