Кириш Регистрация

Тошкентда Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент шаҳри Осиё от спорти федарациясининг Бош Ассамблеясига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу йиғилишда қитъамизнинг 16 мамлакатидан вакиллар иштирок этишмоқда. Шунингдек, Осиё от спорти федерацияси президенти, Қатар қироллик оиласи аъзоси Шайх Ҳамад Ал-Аттия ҳам юртимизга ташриф буюрган.

Йиғилиш давомида Осиё от спорти федерацияси низомига ўзгартириш киритиш ҳамда Ўзбекистонда конкур бўйича ўсмирлар ўртасидаги IV Осиё чемпионатини ўтказиш, шунингдек бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 20 йиллик танаффусдан сўнг низомга ўзгартириш киритиш ташкилот учун тарихий воқеа ҳисобланади. 12 декабрь куни эса Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад Ал Аттия йиғилиш якунлари бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:36, 10.12.2018.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz