«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида бўладиган «Тоттенхэм»га қарши баҳсда майдонга тушмайди.
Каталонияликлар гуруҳдан чиқиш вазифасини ҳал қилиб бўлишган. Сўнгги пайтда уругвайлик футболчини тиззасидаги жароҳат тез-тез безовта қилмоқда. Шу боис, мураббийлар штаби уни эҳтиёт қилишга қарор қилишди.
Эртага дарвозани Яспер Силлессен қўриқлайди. Шунингдек, Артур Рамос ва Филиппе Коутиньо учрашувни бошланғич таркибда бошлайди.